Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОКМК футзал клуби Осиё чемпионати гуруҳ босқичидан ўтолмади
Индонезиянинг Жогякарта шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.
D гуруҳида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Олмалиқнинг ОКМК клуби турнирни муваффақиятсиз якунлайдиган бўлди.
Дастлабки турда Ливаннинг «Банк оф Байрут» клубига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган олмалиқликлар 2-турда Эроннинг «Мис Сунгун» клубига 1:9 ҳисобида ютқазиб, гуруҳдан чиқиш имкониятидан маҳрум бўлишди. Эрон ва Ливан клуби эса чоракфиналга йўл олишди.
Энди 3-турда ОКМК Тожикистоннинг «Сипор» клуби билан гуруҳдаги 3-ўрин учун беллашади.
Футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионати
Индонезия, Жогякарта
D гуруҳи
2 август
Мис Сунгун (Эрон) - Сипор (Тожикистон) - 9:2
Банк оф Байрут (Ливан) - ОКМК (Ўзбекистон) - 4:1
4 август
ОКМК (Ўзбекистон) - Мис Сунгун (Эрон) - 1:9
Сипор (Тожикистон) - Банк оф Байрут (Ливан) - 2:11
6 август
Мис Сунгун (Эрон) - Банк оф Байрут (Ливан)
ОКМК (Ўзбекистон) - Сипор (Тожикистон)
Мавзуга оид
18:23 / 12.05.2026
ОКМКнинг хизмат автомобили икки ўқувчини уриб юборди: уларнинг бири вафот этган
17:00 / 30.03.2026
ОКМКнинг Ангренликларга ажойиб туҳфаси
17:00 / 26.03.2026
ОКМК: сунъий интеллект — юқори сифат, аниқ назорат ва тежамкорлик калити
09:00 / 21.03.2026