Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео ва Хитой ташқи ишлар вазири КХДРни муҳокама қилди
Фото: Mohd Rasfan/Reuters
АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Корея ярим оролининг ядросизланиш масаласини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Давлат департаментининг сайтида маълум қилинди.
«Помпео АҚШ ва Хитой ўртасидаги конструктив алоқаларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади, у жиддий натижаларга олиб келяпти», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, АҚШ давлат котиби КХДРнинг бутунлай ядросизланиши тарафдори эканлигини яна бир алоҳида қайд этиб ўтган.
Шу билан бирга, Помпео ва Ван И икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама муносабатлардаги устувор йўналишларни муҳокама қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ҳеч бир мамлакат Корея ярим оролида уруш қайта бошланишини истамаслиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:06 / 25.05.2026
Хитой космосда инсоннинг узоқ яшашини ўрганмоқда
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
10:31 / 22.05.2026