Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомобиль рақамлари ўғриси ушланди
Тошкент шаҳар ИИББ автомобиллар давлат рақам белгиларининг номаълум шахс томонидан ўғирланаётгани ҳақида хабар берганди. Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани Чуст ва Буюк Ипак йўли кўчаларида тўхтаб турган автомобиллардан давлат рақамлари белгиларини ечиб олган ҳуқуқбузар боғланиш учун Телеграм-канал номини ёзиб қолдирган, деб хабар бермоқда ИИББ ахборот хизмати.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбири натижасида ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинди. Бу 17 ёшли Т.Ян бўлиб чиқди. Унинг уйидан жабрланувчилардан бирига тегишли бўлган автомобильнинг давлат рақами белгиси ва ҳуқуқбузар фойдаланган уяли телефон аппарати топилди.
Гумондорнинг қонуний вакили гувоҳлигида ўтказилган тергов жараёнида Т.Ян ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.
Айни пайтда ушбу шахснинг шунга ўхшаш бошқа жиноий ҳолатларга алоқадорлиги ўрганилмоқда. Шунингдек, суриштирув давомида ушбу ўсмирнинг жиноятга нега қўл ургани, унинг сабаб ва омилларига аниқлик киритилади.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026