Жаҳон | 21:26 / 05.08.2018
7525
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда 3 нафар чех аскари ўлдирилди
Ҳудкуш қотил НАТО дастури бўйича шарқий Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаётган 3 нафар чехнинг ўлимига сабабчи бўлди. Айни пайтда ушбу ҳаракат оқибатида келиб чиққан жавобгарликни «Толибон» гуруҳи ўз зиммасига олмоқда.
Reuters тарқатган хабарга кўра, ҳалок бўлган чех аскарларидан ташқари, икки нафар афғон аскари ҳамда америкалик ҳарбий тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Чехия Бош вазири Андрей Бабиш «ўз уйидан узоқда терроризмга қарши курашда ҳалок бўлган қаҳрамонлар» номини тилга олиб, уларнинг яқинларига таъзия изҳор этди.
АҚШ ҳарбийлари шарқий Афғонистондаги амалиётни 2014 йили якунлаганидан сўнг, ушбу ҳудудда қўпорувчилик ҳаракатлари кескин ошиб кетди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024