Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Мадурога қилинган суиқасдга алоқадор эмаслигини билдирди
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Вашингтон Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ҳаётига қилинган суиқасдга алоқадор эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
Аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадурога уюштирилган суиқасдда етти киши жароҳатланди. Давлат раҳбарига суиқасд портловчи модда ўрнатилган учувчисиз қурилмаларда амалга оширилган. Мадуро миллий боливар гвардияси ташкил этилганлигининг 81 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган маросимда сўзга чиққан пайтда қурилмалар ҳаракатга келтирилган.
Мадуро халққа мурожаатида суиқасдда ўнг мухолифатни ҳамда Колумбиядаги мухолифатчилар ва қўшни давлат президенти Хуан Мануэл Сантосни айблади. У шунингдек, суиқасднинг айрим ташкилотчилари АҚШнинг Флорида штатида яшашларини билдирди ва Дональд Трампдан бу "террорчи гуруҳларга" қарши курашда ёрдам сўради.
Мавзуга оид
09:15
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:45
АҚШ ва Эрон урушни тугатиш ҳамда Ҳўрмузни қайта очиш бўйича дастлабки келишувга эришди
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026