Спорт | 09:20 / 05.08.2018
21253
1 дақиқада ўқилади

«Баклашкалар ёмғири»га учраган «Нефтчи» футболчиси ПФЛ томонидан жазоланди

Суперлига 20-туридан ўрин олган «Нефтчи» – «Навбаҳор» (2:1) ўйинининг 68-дақиқасида мезбонлар футболчиси Абдураҳмон Абдулҳақов гол урганидан сўнг, «Навбаҳор» клуби мухлислари ўтирган сектор олдида голни нишонлаган ва нолойиқ ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган эди. Шундан сўнг, футболчи «Навбаҳор» мухлислари томонидан уюштирилган «баклашка ёмғири» остида қолди.

Натижада, мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 1-қисми 5.4 бандини бузгани учун «Нефтчи» футболчиси Абдураҳмон Абдулҳақов 2 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.

«Навбаҳор» футбол клуби эса мухлисларининг хулқи ва маданияти борасида тегишли тартибда иш олиб бормагани учун охирги марта огоҳлантирилди. Агар бу ҳолат яна бир бора такрорланса, клуб ўз уй учрашувини мухлисларсиз бўш стадионда ўтказиши ҳам мумкин.

Мавзуга оид