Жаҳон | 21:15 / 05.08.2018
7659
2 дақиқада ўқилади

Индонезияда яна ер қимирлаши кузатилди. Энди цунами ҳам кутилмоқда

Индонезиянинг Бали ва Ломбок каби курорт оролларида 5 август куни 7 магнитудадаги ер силкиниши кузатилган. Бу ҳолат оролларда дам олувчилар орасида саросимани келтириб чиқармоқда.

Фото: REUTERS

Reuters хабарига кўра, қуёш ботгандан сўнг юз берган ер қимирлашида жабрланганлар ҳақида расмий маълумот ҳалигача тақдим этилмаган. 

АҚШ Геология тадқиқотлар маркази тарқатган хабарга кўра,  ер силкиниши Ломбокнинг ички 10 км майдонига қадар фаоллашган. Айнан шу оролда юз берган ер қимирлаши оқибатида ўтган ҳафта 14 киши ҳалок бўлгани ҳақида айтилганди. 

Расмий хабарга кўра, Бали ва Ламбокдаги халқаро аэропортлар ўз фаолиятини тўхтатмаган. 

Бироз сониядан ўтгач, силкиниши Балида ҳам кузатилган. Мамлакат фавқулодда вазиятлар агентлиги кишилардан денгиз қирғоғидан узоқроқда бўлишни сўрамоқда.  

Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS

Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг Ломбок оролида Ринжани вулқони яқинида якшанба куни 6,4 балли зилзила юз берганди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид