Жаҳон | 11:19 / 06.08.2018
4811
1 дақиқада ўқилади

91 киши. Индонезиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошмоқда

Фото: AP

Индонезияда табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича миллий агентлик вакили Сутопо Пурво Нугрохонинг хабар беришича, Ломбок оролидаги зилзила қурбонлари сони 91 кишига етган. Бу ҳақда Associated Press маълум қилмоқда.

Нугрохонинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлардан ташқари, табиий офат натижасида 200дан ортиқ одам жароҳат олган.

Аввалроқ, Индонезиядаги зилзила қурбонларининг сони 82 кишига етгани хабар берилганди. Бундан ташқари, табиий офат туфайли минглаб инсонлар хавфсиз жойларга кўчирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид