Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда бу йил мудофаа учун қўшимча 1 млрд доллар ажратилади
Буюк Британия ҳукумати бу йил мудофаага харажатларни 1 миллиард долларга кўпайтиришни режалаштирмоқда, деб ёзади Британиянинг The Times газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда.
Буюк Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон мудофаа бюджетини ошириш учун курашмоқда. Таъкидланишича, айни пайтда маҳкама йилига камида 2,5 миллиард долларлик бюджет тақчиллигига чидамоқда, бу ҳарбий самолётлар, сунъий йўлдошлар, кемалар ва сув ости кемаларини сотиб олиш режаларини бекор қилади.
Times’нинг ёзишича, Буюк Британия жамоатлар палатаси мудофаа харажатларининг ялпи ички маҳсулот ҳажми 2%идан 3%ига, яъни йилига 25,9 млрд доллар миқдорида оширишни маъқуллади. Шунга қарамай, Британия мудофаа маҳкамасининг раҳбари фикрича, бу маблағлар етарли эмас. У қўшимча яна 5 миллиард доллар сўрамоқда.
Газетанинг қайд этишича, мудофаа бюджетининг оширилишига консерватив парламентарийлар орасида норозилик таҳдиди таъсир қилган. Британия ҳукумати аъзоларидан бирининг Times’га айтишича, агар ҳарбий маҳкаманинг қўшимча пул борасидаги талаби қаноатлантирилмаса, 50га яқин парламентарий шу йилнинг кузида ҳукуматнинг қарорига қарши чиқишга тайёр. Буюк Британиянинг имкониятларини, шу жумладан, ҳарбий техника етишмаслиги билан боғлиқ хавотирлар ошиб бораётгани фонида шундай исён таҳдиди кучайиб бормоқда. Уайтхоллдаги (Бирлашган қироллик ҳукумати) манбанинг таъкидланишича, Мудофаа вазирлигини молиялаштирилиши бўйича босимни камайтириш режалари кўриб чиқиляпти.
Шу билан бирга, Британия Мудофаа вазирлигининг фикрича, мамлакат Европа давлатлари орасида энг катта ҳарбий бюджетга эга ва унга НАТО томонидан ЯИМнинг 2 фоизи миқдорида ажратиш бўйича тавсиясидан кўпроқ ажратмоқда.
Мавзуга оид
19:31 / 14.06.2026
Буюк Британия Россия «яширин флоти» танкерини қўлга олди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
08:22 / 05.06.2026