11:27 / 06.08.2018
13675

UFC чемпиони ўзини тарихдаги энг яхши жангчи деб эълон қилди

Фото: MMA Fighting

Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) энг енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Ти Жей Диллашоу UFC 227 сўнгги турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилди, деб хабар беради tofight.ru.

Жангда у раундда Коди Гарбрандтни нокаутга учратди. Жангдан сўнг америкалик ўзини тарихдаги энг яхши жангчи, деб ҳисоблашини маълум қилди.

«Бу ажойиб туйғу. Коди мени кучли зарба билан тутиб олишга муваффақ бўлди, бироқ менда ҳаммаси яхши эди, ҳеч қандай ташвиш юзага келмади. У менинг оёқларим билан берган зарбаларимга жавобан қарши ҳужум қилиши ҳақида ўйладим, шунинг учун кутишга қарор қилдим. Мен зарба учун керакли пайтни изладим ва ҳаммаси яхши чиқди. 

Мен тарихдаги энг енгил дивизиондаги энг яхши жангчиман, бутун тарихдаги энг зўри, ҳозир ва шу ерда энг кучлисиман!» - деди у.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Диллашоу 19та жанг ўтказиб, уларнинг 16тасида ғалаба қозонган.

Аввалроқ, UFC раҳбари кутилаётган даҳшатли жанг ҳақида гапирганди

Top