Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода икки қаватли бино автомобиллар устига қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
2 август куни Бухоро вилояти ҳудудида икки қаватли бино қулаб тушиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги Bukhara Info саҳифасида хабар қилинган.
Маълум бўлишича, эски тахта завод ўрнидаги темир бозорида икки қаватли бино қулаган ва бино олдида турган «Тико» ва «Матиз» автомобилларини босиб тушган.
Бухоро шаҳар ИИБ томонидан аниқлик киритилишича, хусусий қурилиш ташкилоти томонидан савдо мажмуасини қуриш бўйича олиб борилаётган ишлар туфайли қўшни икки қаватли бино қулаган — ушбу ҳодиса рўй беришидан 2 кун аввал чуқурлиги 2,5 метр, ўлчами 17 метрга 15 метр бўлган котлован қазилган эди.
Айни вақтда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:50 / 18.03.2026
Хитой Бухорода 75 млн долларлик “яшил” энергия лойиҳасини амалга оширади
12:16 / 07.03.2026
Венгрия университетида ўзбек тили курслари очилади
21:32 / 02.03.2026
Бухородаги Кўкалдош мадрасасида кузатилган ҳолат бўйича изоҳ берилди
14:20 / 23.02.2026