Иқтисодиёт | 08:06 / 07.08.2018
3032
2 дақиқада ўқилади

ЕТТБ Ўзбекистонда капитал бозорни ривожлантиришга кўмак беради

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида капитал бозорини ривожлантириш ва миллий валютада молиялаштириш борасида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Меморандумнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

- Ўзбекистон банк-молия тизимини мустаҳкамлаш;
- Республикада капитал бозорни ривожлантириш;
- Молиявий такомиллаштириш ва қарз олувчилар учун молиялаштириш манбаларини кенгайтириш ва диверсификация қилиш. Хусусан, чекка ҳудудларда (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун) миллий валютада молиялаштиришни кенгайтириш.

Caption

Маълумот учун: ЕТТБ 2016 йилда кичик ва ўрта корхоналарни миллий валютада молиялаштириш дастурини ташкил этди. Дастур аъзо давлатларга ислоҳотларни амалга оширишда ва маҳаллий капитал бозорларини ривожлантиришда, миллий валютада кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришда, шунингдек, миллий валютадаги молиялаштириш манбаларига эришишда ёрдам беришдан иборат.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид