Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Россиядаги жиддий муаммо ҳақида гапирди
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, гўшт маҳсулотлари нархи Россияда кескин кўтарилади. Бу ҳақда «БелТА» хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, гўшт ва сутнинг аҳамияти Россия бозорида ортиб боради.
«Россияда гўшт маҳсулотлари нархи кескин ошиши ҳақида маълумотлар тинмай тарқалмоқда, бунга хом ашёнинг қимматлашаётгани сабаб қилиб кўрсатиляпти. Яъни, Россияда гўшт йўқ», - дея айтиб ўтди Лукашенко.
Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, ички бозор ҳақида ҳам унутмаслик керак.
«Ва нархнинг шаклланиши масаласи - бу учун фақат савдо вазири эмас, балки бошқалар ҳам бошини йўқотиб қўйиши мумкин», - дея таъкидлаб ўтган Лукашенко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко жиддий касаллиги ҳақида тарқалган хабарлар устидан кулганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026