Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бир ҳафтада 40дан ортиқ киши йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлди
Ўзбекистонда 30 июлдан 5 августга қадар 160 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, ушбу ҳодисаларда 44 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 142 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 86 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланган. Уларнинг 40 минг 400га яқинини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади.
Жумладан, 1596 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган. 11916 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини, 1168 нафар ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасини, 11827 нафар ҳайдовчи одам ташиш қоидасини, 254 нафар ҳайдовчи темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидасини бузганлиги учун уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Шунингдек, транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 679 нафар, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 908 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 15416 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026