Иқтисодиёт | 11:27 / 07.08.2018
13449
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Қозоғистон цементига бўлган талаб ортмоқда

Фото: Depositphotos

Буни маҳаллий сотувчилар тасдиқламоқда, деб хабар беради «Хабар 24» телеканали.

Чимкент, Қарағанда ва Таразда ишлаб чиқарилган маҳсулот истеъмолчилар орасида катта талабга эга бўлмоқда. Қурилиш бозори сотувчиси Каҳрамон Носировнинг айтишича, улар ойига 300 тоннагача Қозоғистон қурилиш материалларини сотадилар. Ўзбекистонда қурилишнинг ривожланиш суръатларини ҳисобга олинса, бу рақам бир неча баробарга ортиши мумкин, дея ҳисоблайди тадбиркор.

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигининг маълумотларига кўра, 2018 йил январь-март ойларида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 543 миллион доллардан ошди. Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 265 минг тонна Қозоғистон цементини импорт қилган. Бу ўтган йилларга қараганда уч баравар кўп.

«Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда қурилиш ишлари жадал ривожланмоқда. Шу сабабли, қурилиш маҳсулотларига талаб юқори. Айниқса Қозоғистондан цемент учун. Маҳсулот сифати яхши. Бир ой ичида биз 200-300 тонна цемент сотамиз, унинг 70% Қозоғистонда ишлаб чиқарилади. Ўзбек цементининг сифати ҳам яхши, аммо завод ишининг мажбуран тўхтатиш сабабли Қозоғистондан импортга бўлган талаб сезиларли даражада ошди. Шунингдек, божхона божи масаласи ҳам ҳал қилинди, товарларнинг нархи эса янада мақбул бўлди», - дейди қозоғистонлик тадбиркор Каҳрамон Носиров. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2018 йилда табиий газ ва электр энергияси учун нархларнинг ошиши туфайли цемент ишлаб чиқаришни камайтирмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2018 йилнинг биринчи ярмида портландцемент ишлаб чиқаришни қисқартирди. Хусусан, олти ой давомида соҳа корхоналари томонидан 3953,8 минг тонна цемент ишлаб чиқарилди (2017 йилнинг шу даврида - 4198,7 минг тонна).

Мавзуга оид