Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2007 йилда АҚШ Давлат департаменти Россияга Саакашвили бўйича ваъда берган
Россия Федерацияси президентининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология ва транспорт масалалари бўйича махсус вакили Сергей Иванов «Коммерсантъ»га Жанубий Осетиядаги қуролли можаро ҳақида гапириб берди.
2007 йилгача Иванов Россия мудофаа вазири бўлган, 2008 йилда бош вазирнинг ўринбосари бўлган ҳамда мудофаа саноати соҳасини назорат қилган.
Ивановнинг сўзларига кўра, 2007 йилда АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс уни Грузиянинг ўша пайтдаги президенти Михаил Саакашвили Жанубий Осетияда «қизил чизиқни кесиб ўтмаслигига» ишонтирган.
Сиёсатчининг таъкидлашича, можаро бошланганидан кейин давлат котиби Саакашвилининг ҳодисалар кескинлашиб кетганида айби борлигини кўрсатган, аммо бу ҳақда очиқчасига гапирмаган.
«Бироқ, у шахсий суҳбат давомида Саакашвили ўзидан кетиб қолганини тан олди», - дея маълум қилган Иванов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Медведев 2008 йилги воқеалардан мақсад Саакашвилини қатл қилиш бўлмаганини айтганди.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026