Жамият | 12:34 / 08.08.2018
23796
3 дақиқада ўқилади

Андижон сув спорти турларига ихтисослаштирилган БЎСМ: Чемпионлар мактаби

Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги сув спорти турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби Республикамиздаги нуфузли муассасалардан бири. Мазкур даргоҳдан кўплаб паралимпия, жаҳон ва қитъа чемпионлари етишиб чиққан.

Шаҳар марказида фаолият олиб борувчи спорт даргоҳига кириб борганимда жуда кўплаб ота-оналарнинг ўз фарзандларини машғулотларга олиб келиб, уларнинг спорт билан шуғуллантиришига жиддий эътибор бераётганига эътибор қаратдим. БЎСМда ота-оналар учун алоҳида кутиш хоналари ҳам ташкил қилинган.

400 нафарга яқин ўқувчи-спорчилар шуғулланаётган масканда – академик эшкак эшиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, эшкак эшиш слаломи, сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш бўлимларида 38 та гуруҳлар иш олиб боради. Гуруҳларнинг 18 таси спортга камолотга эришиш бўйича, 20 таси эса ўқув-машқ машғулотларини ўтказиб бормоқда.

Илҳомжон Эргашбоев раҳбарлик қилаётган спорт мактабида 29 нафар тажрибали мураббий фаолият юритиб келмоқда. Улар орасида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвони соҳиблари, биринчи тоифали устозлар бисёр.

Юқорида айтганимиздек, муассасада тарбияланувчилари томонидан эришилган ютуқларни санаб ўтиш учун саҳифалар керак бўлади. Ўтган июнь ойи Германиянинг Берлин шаҳрида паралимпиянинг сузиш тури бўйича жаҳон сериясига кирувчи мусобақада қатнашган спорт мактабида камол топаётган тарбияланувчилар 1 та жаҳон ва 2 та Осиё рекордларини ўрнатишди ва улар Индонезия давлатида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритишди. Спортчилар Фирдавсбек Мусабеков 50 метрлик брасс мусобақаларида кумуш, 200 метр брасс йўналишида жаҳон рекордини, Музаффар Турсунхўжаев 200 метр баттерфляй мусобақаларида Осиё рекордини янгилади.

Тошкент шаҳрида ўтказилган “Сув париси - 2018” халқаро турнирида спорт мактабининг ўқувчи-спортчиси Рухсора Қобилжонова 2 та бронза медалларига эга бўлди.

Тайёрлаган:  Элмурод Эрматов

Мавзуга оид