Ўзбекистон | 15:58 / 08.08.2018
23901
1 дақиқада ўқилади

Давлат рақобат қўмитаси собиқ раиси янги лавозимга тайинланди 

Фото: UzReport

Давлат рақобат қўмитаси собиқ раиси Равшан Ғуломов янги лавозимга тайинланди.

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар беришича, Р.Ғуломов Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг мудири этиб тайинланган.

Ҳукумат 7 август куни бу ҳақдаги тегишли қарорни чиқарди.

Турли йилларда Марказий банк раиси биринчи ўринбосари (2001-2004), Ўзбекистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари ва «Асака» банк раиси (2004-2007), Молия вазири биринчи ўринбосари (2009-2010), Иқтисодиёт вазири (2010-2012), Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазири биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори бўлиб ишлаган Равшан Ғуломов 2017 йил апрелидан буён Давлат рақобат қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид