Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ТИВ раҳбари: дунё АҚШнинг бир томонлама ҳаракатларидан чарчади
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавод Зариф дунё АҚШнинг турли масалаларга бир томонлама ёндашувидан чарчаганини билдирди. Ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Twitter’даги саҳифасида ана шу нуқтаи назарини баён этди.
"Ғазаб ва твитлар АҚШнинг бир томонлама ҳаракатлари дунёнинг бўғзига келгани ҳақидаги фактни ўзгартира олмайди. АҚШ билан савдонинг тўхташи ва 100 минг иш ўрнини йўқотгани биз учун жуда яхши, аммо дунё "твиттер" диктатура ортидан эргашмайди. Шунчаки ЕИ, Россия, Хитой ва бошқа ўнлаб савдо ҳамкорларимиздан сўраб кўринг ", - деб ёзди Зариф.
Қўшма Штатлар августда 2016 йилнинг январида ядровий келишув имзолангани боис Теҳронга нисбатан бекор қилинган санкцияларни тиклашнинг биринчи босқичини бошлади. Сешанба кунидан бошлаб Теҳрон билан олтин ва бошқа қатор металлар савдосига, унинг миллий валютаси билан операцияларга нисбатан чекловлар ҳамда Эрон ҳукуматига доллар сотиш борасидаги тақиқ кучга кирди.
Трамп шу йилнинг май ойида Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини ва Эронга нисбатан нафақат аввалги, балки янги санкцияларни жорий этишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:45 / 13.08.2024
Эрон вице-президенти 10 кун ишлаб, истеъфога чиқди. Нега?
18:38 / 12.08.2024
Эрон вице-президенти ўн кунлик ишидан кейин истеъфога чиқди
10:39 / 03.04.2021
Эрон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
09:17 / 22.09.2019