Эрон ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи тўғрисида маълумот берилди.

2021 йилнинг 5 апрел куни Ўзбекистонга Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, бўлажак учрашувлар ва музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Эрон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Қайд этилишича, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилади.