Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Куртуа «Реал»га ўтади, «Челси»га Испаниядан бошқа дарвозабон келмоқда
«Челси» бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуани «Реал»га қўйиб юборишга рози бўлган.
Sky Sports хабарига кўра, ушбу трансфер доирасида Мадрид клубидан хорватиялик ярим ҳимоячи Матео Ковачич Лондонга бир йил муддатга ижарага келади.
Ўзини Мадрид клубига қўйиб юборишни талаб қилиб, клуб машғулотларини бойкот қилган 26 ёшли дарвозабонни эса «Реал» 35 миллион фунтга баҳолаган.
Ўз навбатида, «Челси» Куртуа ўрнига Испаниядан ўринбосар топган. «Атлетик» клуби ва Испания терма жамоаси дарвозабони Кепа Аррисабалага фаолиятини Лондон клубида давом эттиради.
Marca хабарига кўра 23 ёшли дарвозабон яқин вақтлар ичида Лондонга учиб, тиббий кўрикдан ўтади. Унинг трансфери 71 миллион фунтга (80 миллион евро) баҳоланмоқда.
Шу тариқа, испаниялик дарвозабон футбол тарихидаги энг қимматбаҳо дарвозабон мақомини бир ой муддат аввал «Рома»дан «Ливерпуль»га 65 миллион фунт эвазига трансфер бўлган Алиссондан олиб қўйиши мумкин бўлади.
Ўтган мавсумда Кепа жамоаси сафида 31 учрашувда иштирок этиб, 44 гол ўтказган. Куртуа эса «Челси»нинг барча турнирлар доирасидаги 46 учрашувида дарвозани қўриқлаб, 47 гол қўйиб юборган.
Мавзуга оид
19:05 / 29.05.2026
«Реал» совринсиз мавсумда дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди
17:03 / 19.05.2026
«Реал»да инқироз. Ўт ўчиришга Жозе келмоқда
23:20 / 12.05.2026
Мен кетмайман - «Реал» президенти Флорентино Перес шошилинч матбуот анжумани ўтказди
02:34 / 11.05.2026