Жаҳон | 09:05 / 08.08.2018
18216
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Трамп музокараларининг янги тафсилотлари маълум бўлди

Фото: Brendan Smialowski/AFP/Getty Images

Россия президенти Владимир Путин АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан музокараларда ядровий қуролсизланиш ва коинотда қурол ишлатишни тақиқлаш масаласини ҳам муҳокама этишни таклиф қилган. Бу ҳақда Politico «Россия ҳужжати»га асосланиб хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, ичида қуроллар устидан назорат қилиш ҳам бўлган мавзулар рўйхати музокараларда қатнашган ва уларга тайёргарлик кўрган шахслар билан боғлиқ манбалардан олинган.

Шунингдек, хабар берилишича, Хельсинкидаги саммит якунларига кўра, шунингдек, бошқа шунга ўхшаш музокаралардан келиб чиқадиган бўлса, Россия раҳбари Москва ва Вашингтон ўртасидаги келишмовчиликларга қарамасдан, ядро қуроли бўйича келишувларни сақлаб қолиш тарафдори бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киевда сентябрь ойини кутиб турган Путиннинг сценарийси ҳақида гапиришганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид