Жаҳон | 07:51 / 08.08.2018
3414
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг МДҲдаги доимий вакили яқин вақт ичида ўз лавозимини тарк этади

Фото: cis.minsk.by

Яқинда Россиянинг МДҲдаги доимий вакили Андрей Шведов ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда унинг ўзи «Известия»га берган интервьюсида айтди.

«Мен ташкилотнинг ижроия қўмитасида ва МДҲдаги бошқа мамлакатларнинг вакиллари билан хайрлашув тадбирларини ўтказдим. Сўнгги ой, худди бошқалар айтганидек, мен паст стартда турибман», - дея маълум қилди Шведов. 

Унинг таъкидлашича, Россия Ташқи ишлар вазирлигида ишлашни давом эттириши ва МДҲ билан боғлиқ масалалар билан шуғулланишига умид қилмоқда. Андрей Шведовнинг ўрнига, катта эҳтимол билан, РФ ТИВнинг МДҲ давлатлари биринчи департаменти директори ўринбосари Андрей Грозов тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон МДҲ доирасида хизматлар бўйича эркин савдо ҳудуди битими лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этиши хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид