Жаҳон | 12:51 / 08.08.2018
5989
1 дақиқада ўқилади

Словакияда қушлар учун сунъий орол барпо этилади

Фото: livejournal.com

Словакиянинг Оравская тўғонида жойлашган “Тоғли Орава” табиат боғида қушлар учун махсус орол қурилади. У пляжлардан узоқроқда, туристлар учун ёпиқ ҳудуд бўлади. 

Бу ўша жойдаги иккинчи қушлар ороли ҳисобланади. Биринчи оролда 2 мингга яқин қуш тури яшайди (асосан сувда сузувчилар). Боғ маъмурияти уларнинг миқдорини кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Иккинчи орол 2019-2020 йилларда қурилади. “Тоғли Орава” қўриқхонаси Европанинг Natura 2000 табиатни муҳофаза қилувчи ҳудудий тармоғи таркибидаги маскандир.   

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид