Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талаба Давлат туризм қўмитаси раисининг ўринбосари в.б. этиб тайинланди
Вестминстер университети талабаси Саидакбархон Акбаров Давлат туризм қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Хабар қилинишича, 29 июнь куни Олмазор туманидаги йиғилиш чоғида президент Шавкат Мирзиёев унинг номзодини шу лавозимга таклиф қилган. Акбаров йиғилишдаги ўз чиқишида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича амалий таклифлар берди.
Акбаров Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг 4-босқич талабаси саналади, бизнес бошқаруви факультетида ўқийди.
«Ёш бўлишига қарамай, у таълим ва малака ошириш соҳасида тадбиркорлик фаолияти тажрибасига эга. У Ёшлар иттифоқининг ёш тадбиркорлари таркибига киради», - дейилади хабарда.
2013 йилдан 2018 йилгача таълим марказлари тармоғини бошқарган. Шунингдек, у ИТБ фондидан сармояларни жалб қилиш бўйича танловда иштирок этган онлайн таълим дастурини ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Германияда ўтказилган БМТ халқаро конференцияларида иштирок этган.
Давлат туризм қўмитасида Акбаров ёшлар туризмини ривожлантириш, инновацион ғоялар ва смарт туризмни жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада таълим хизматларини такомиллаштириш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026