Жамият | 13:59 / 08.08.2018
20462
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда автомашинани ҳайдаб чиқиб кетган фуқаро бедарак йўқолди

Иллюстратив фото

7 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи М.К. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 6 август куни 36 ёшли ўғли  Иброҳим Умаров бошқарувидаги давлат рақами 10 F 163 LA бўлган “Матиз” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, И.Умаровни қидириб топиш чоралари кўрилган.

“Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз И.Умаров ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз!” - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид