Ўзбекистон | 17:08 / 08.08.2018
27257
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда икки нафар янги сенатор рўйхатга олинди

Фото: senat.uz

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида икки нафар янги сенаторни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

6 август куни М.Абдусаломов раислигида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради «Миллий тикланиш» ЎДП матбуот хизмати.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сифатида Шуҳрат Асқарович Чўллиев ва Рўзи Тўйчиевич Саидовни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Йиғилишда янги сенаторларга гувоҳномалар ва кўкрак нишони топширилди.

Мавзуга оид