Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги биринчи премиум тоифасидаги қароргоҳда сотувлар бошланди!
Mirabad Avenue – Golden House компанияси, Британиянинг Chapman Taylor архитектура бюроси ҳамда CDI ва Scott Lighting муҳандисларининг ҳамкорликдаги халқаро лойиҳаси.
Ушбу ҳудуд ўз қулайлиги, бизнес имкониятлари ва ижодий ёндашуви билан турли маданий тадбирларни қадрловчилар учун идеал саналади.
Янги турар-жой квартали Тошкентнинг энг ривожланган туманларидан бири – Миробод шоҳ кўчасида қурилмоқда.
Мажмуанинг олд қисмида катта шопинг-авеню жойлашган бўлиб, унда бутик, дўкон, кафе ва ресторанлар мавжуд.
Мажмуа ортида эса маҳаллий аҳоли ва қароргоҳ меҳмонлари сайр қилишлари учун кўркам хиёбон қад ростлаган.
Жамоат кенглиги инобатга олинган катта ва ёпиқ ҳовли яшовчиларнинг бўш вақтини мароқли ўтказишга ёрдам беради, болалар учун эса интерфаол майдончалар кўзда тутилган. Кенг ер ости автотураргоҳ эвазига ҳовли автомобиллардан холи бўлади. Ақл билан ишланган ландшафт дизайни ҳовлининг кенг бўлишига имкон яратади. Ҳар бир апартаментда «ақлли уй» ва иқлим-назорати ўрнатилган бўлади. Ҳар бир подъезд кенг лоббига эга ва иккита тезкор лифт билан жиҳозланган.
3 май куни Marriott Marquis Queen’s Park меҳмонхонасида International Property Awards нуфузли кўчмас-мулк халқаро мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур соврин ҳар йили ушбу вақт мобайнидаги энг илғор архитектура лойиҳалари учун берилади.
Mirabad Avenue мажмуаси International Property Awards нуфузли кўчмас-мулк халқаро мукофотида 3 номинацияда бўйича ғолиб деб топилди:
• Mixed-use Development (Кўп функцияли ривожланиш) — Mirabad Avenue мажмуаси.
• Residential Development (Турар-жой мажмуаси ривожланиши) — Mirabad Avenue мажмуаси.
• Mixed-use Architecture (Кўп функцияли архитектура) — Mirabad Avenue мажмуаси.
Ўзбекистондаги ноёб ва биринчи лойиҳа қуйидагиларни тақдим қилади:
- Марказлашган кондиционерлаш тизими;
- Fashion Avenue ва шифтлари 6 метргача бўлган 2 қаватли тижорат ҳудуди;
- BMS (Building Management System) бирлашган тизими;
- Супервайзер назорати 24/7;
- Панорама кўриниши;
- Консьерж хизмати;
- 1.6 тоннагача юк кўтарадиган тезкор лифтлар;
- Инфратузилмаси ривожланган ҳудуд, халқаро брендлар қароргоҳ ичида жойлашади;
- 25 см билан қопланган ригельсиз конструктив тизим;
- 2500 жойга мўлжалланган икки қаватли ер ости автотураргоҳ, шундан 500таси меҳмонлар учун;
ва бу афзалликларнинг кичик бир қисми холос!
Қурилиш даврида 100 фоиз тўлов учун 10 фоизгача бўлган чегирмалар мавжуд.
Муддатли тўлов:
0 фоиз йиллик, 3 йилгача
Дастлабки тўлов:
1 йилгача — 15 фоиз;
2 йилгача — 30 фоиз;
3 йилгача— 45 фоиз.
Савдо бўлими манзили: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 1
Мўлжал: Ирригация институти, Дархон. «Новомосковская» турар-жой мажмуаси
Иш тартиби:
Душанбадан жумагача: соат 9:00дан 19:00гача;
Шанба ва якшанба: соат 10:00дан 18:00гача.
Бот: @goldenhouseuz_bot
Telegram: @goldenhouseuz
Facebook: fb.com/goldenhouseuz
Instagram: @goldenhouseuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:38 / 20.04.2026
Охирги 15 ойда Рақобат қўмитасига Golden House устидан 74 та шикоят келиб тушди
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
15:20 / 06.01.2026
Ажримдан кейин эркак аёлни уй билан таъминлаши шартми? Қонун таҳлили
14:27 / 15.12.2025