Жаҳон | 21:06 / 09.08.2018
14805
1 дақиқада ўқилади

Британия парламенти Жонсоннинг мусулмон аёллар ҳақидаги сўзларидан сўнг текширув ўтказмоқда

Фото: РИА Новости

Буюк Британиянинг консерватив партияси собиқ ички ишлар вазири Борис Жонсоннинг мусулмон аёллар ҳақидаги сўзлари юзасидан текширув ўтказмоқда, деб хабар берди Sky News.

Қайд этилишича, мустақил гуруҳ Жонсоннинг бурқадаги аёлларни «почта қутиси» ва «банк ўғрилари» билан тенглаштирган сўзларига баҳо беради.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй собиқ ички ишлар вазири бу сўзлари учун узр сўраши кераклигини айтганди.

Жонсон The Telegraph газетасида Данияда бурқада юриш тақиқлангани муносабати билан ёзган мақоласида ана шундай қиёсий сўзларни ишлатган. У жамоат жойларида бурқада юриш тақиқланишига қарши чиқишини ёзган, аммо бундай либос «мутлақо бемаъни» кўринишини қўшиб қўйган.

Мавзуга оид