Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қадимги цивилизацияга тегишли сирли қабр топилди
Археологлар Мексикадаги қазилма ишлари давомида етти минг йил аввал яшаган, қадимий майялар ва уларнинг аждодларига тегишли бўлган суякларни, жумладан ғалати узун бош суягини топдилар. Бу ўша пайтларда энди пайдо бўлган Америка туб цивилизацияси билан боғлиқ бўлган энг қадимий топилмадир, деб хабар бермоқда Sky News нашри.
Тадқиқотчилар Мексика жанубидаги Табаско штатида жойлашган ғордан учта скелет топишди. Иккита скелетнинг ёши тўрт минг йилга тенг бўлса, учинчиси етти минг йил билан баҳоланмоқда. Ўшанда овчи-йиғувчилар кўчманчи турмуш тарзига ўта бошлаган. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, ғор кўплаб авлодлар томонидан уй-жой эмас, балки муқаддас маросимлар ва дафн этиш жойи сифатида фойдаланиб келинган.
Тахминларга кўра, қадимги халқлардаги чўзинчоқ бош мия гўзаллик ва юксак мақомнинг белги бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ майя цивилизациясининг ҳалокати сабаби маълум қилинганди.