Жаҳон | 09:31 / 10.08.2018
4800
1 дақиқада ўқилади

Австралиядаги пляжда улкан акуланинг тишлари топилди

Фото: Phys.org

Австралиянинг Ян-Жука минтақадаги пляжлардан бирида қадимий мега-акуланинг тишлари топилди. Бу ҳақда Phys.org портали хабар бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, 25 миллион йил аввал яшаган гигант акуланинг тишлари палеонтолог Филипп Маллали томонидан топилган.

Таъкидланишича, мега-акуланинг тиши узунлиги тахминан етти сантиметрга тенг.

Шу билан бирга, бундай акулаларнинг узунлиги тўққиз метрдан ҳам ошиб кетган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикадаги қазилма ишлари давомида қадимги цивилизацияга тегишли сирли қабр топилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид