Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукуматнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари бўйича қарори лойиҳаси эълон қилинди
Фото: Ekobarqaror
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридан самарали фойдаланишни ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Рекреация, дам олиш зоналари ва туристик объектларни барпо этиш ҳамда балиқ етиштириш учун ҳовузлар қуриш орқали сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридан самарали фойдаланиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Рекреация, дам олиш зоналари ва туристик объектларни барпо этиш ҳамда балиқ етиштириш учун ҳовузлар қуриш орқали сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридан самарали фойдаланиш бўйича сув хўжалиги объектлари рўйхати тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси икки ой муддатда сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридан самарали фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тегишли ташкилотлардан рўйхатдан ўтказилишини ва ўзларининг қўшма буйруғи билан тасдиқланишини таъминлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда босқичма-босқич мазкур қарор билан тасдиқланган иловага мувофиқ сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридан самарали фойдаланиш мақсадида давлат хусусий шерикчилик асосида хорижий ва республикадаги талабгорларни аниқласинлар ва белгиланган тартибда ер майдонларини ажратиб берилишини ҳал қиладилар.
Мавзуга оид
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
20:42 / 06.03.2026
Сув йўқотилиши юқори каналлар реконструкция қилинади ва бетонлаштирилади
11:59 / 17.12.2025
Дала четларидан фойдаланган фермерларга солиқ имтиёзлари берилади
14:39 / 22.10.2025