Жаҳон | 09:05 / 10.08.2018
4905
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада Мадурога суиқасдда гумонланаётганларнинг сони маълум қилинди

Фото: Xinhua globallookpress.com

Венесуэла Ички ишлар вазирлиги раҳбари Нестор Реверолнинг твиттерда маълум қилишича, мамлакат президенти Николас Мадурога суиқасд уюштиришда гумон қилинганларнинг сони 25 кишини ташкил этмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунга келиб полиция томонидан саккиз нафар гумонланувчи ушланган.

Аввалроқ, Венесуэлада Мадурога қилинган суиқасд иши бўйича икки нафар депутат дахлсизликдан маҳрум бўлганлиги хабар қилинганди.

Таъкидланишича, Венесуэла миллий таъсис йиғилиши ўзининг махсус мажлисида парламентдаги мухолифат депутатлари Хулио Борхес ва Хуан Рекесенсни парламентлик дахлсизлигидан маҳрум қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Венесуэла АҚШга суиқасд бўйича иш юзасидан талаб қўйганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид