Россия АҚШ санкцияларига жавоб қайтаришга тайёрланмоқда
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг Сербияга ташрифи чоғида маълум қилишича, Америка Қўшма Штатлари Россияга қарши янги санкцияларни «ривожланиш учун ресурслар» йўқолгани сабабли жорий қилмоқда. Захарованинг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.
Захарованинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Россия ҳукумати АҚШнинг янги санкцияларига қарши жавоб чораларини ишлаб чиқмоқда.
«Афсуски, биз навбатдаги марта муносабатларни қандай қилиб яхшилаш ва боши берк кўчадан олиб чиқиш ҳақида ўйлаш ўрнига, жавоб чоралари ҳақида сўз юритишга мажбур бўлмоқдамиз», - дея таъкидлаб ўтган Захарова.
Шунингдек, расмий вакилнинг тахминича, АҚШ «кейинги ривожланиш учун ресурслар» йўқолганини тушунгани сабабли янги санкцияларни жорий қилмоқда. Унинг фикрига кўра, Қўшма Штатларга ҳозирги вазиятни бартараф этиш учун «ҳақиқий экспансия» керак. Захарованинг бу баёнот билан эслатишича, сўнгги вақтларда АҚШ ҳукумати КХДР ва Эронга қарши қатъий санкциялар сиёсатига риоя қиляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияга қарши янги санкциялар АҚШга зарба бўлиб тушиши мумкинлиги айтилганди.
Мавзуга оид
13:09
Мигрантлар аллақачон Россиядан бошқа томонга қарамоқда – россиялик губернатор
12:48
Бокудаги депутат: Россия самолёт ҳалокати учун узр сўраши керак
10:31
Россиянинг Суми областини ўққа тутиши: 300 дан ортиқ портлаш, бир киши ҳалок бўлди
19:17 / 26.12.2024