Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни кўпайтирди
Фото: DPA
Давлат статистика қўмитаси январь-июль ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.
Хусусан, республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ортди - 10,2 фоизга. 2017 йилнинг шу даврида 638,7 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда - 657,1 минг тонна.
Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам ўсиш кузатилди - 11,7 фоиз. 2017 йилда 553 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда 650,6 минг тонна.
Портландцемент ҳажмида пасайиш кузатилди - 9,2 фоиз (2017 йилнинг шу даврида 4970 минг тонна, 2018 йилда - 4590,7).
Бундан ташқари, Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми 7,5 фоизга ошди. 2017 йилнинг шу даврида - 322 дона, 2018 йилда - 2406.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:04 / 03.04.2026
Россия бензин экспортини июл охиригача тўхтатди
09:15 / 02.04.2026