Жаҳон | 00:46 / 12.08.2018
23036
2 дақиқада ўқилади

Хитойдаги ёрқин тоғлар

Одатда тоғлар сайёҳларни ўзининг шакли ва ҳажмининг улуғворлиги билан ҳайратга солади. Бироқ Хитойнинг Ганьсу провинцияси тоғларининг ўзига хос жиҳати – уларнинг ёрқин ва тўқ ранглари.

Фото: Depositphotos/kirinaliza

Мовий, кулранг, малла, алвон ва яшил – «пуштиранг булут» дея таржима қилинадиган «Дэнксия» геологик боғи айнан шундай рангларда намоён бўлади. Бироқ бутун дунёда бу тоғ тизилмаси «ранг-баранг тоғ» ёки «камалактоғ» номи билан машҳур.

Фото: Depositphotos/kirinaliza

Кузатувчида бу манзара бир-бири устига қуйилаётган денгиз тўлқинларини эслатади.

Фото: Depositphotos/kirinaliza

300-400 метр баландликдаги ранг-баранг тоғ тизилмаси қумдан ташкил топган. Миллион йиллар давомида тўпланиб бориш ва турли ташқи шароитларнинг таъсири остида ҳар бир қатлам ўзининг индивидуал рангига эга бўлган. Ернинг силжиши сабаб ҳар бир қатлам кўз ўнгимизда ёрқин кўриниш касб этган.

Мавзуга оид