Ўзбекистон | 10:36 / 13.08.2018
9743
2 дақиқада ўқилади

Бугун Сурхондарё вилоятидаги 1та ОТМда тест синовлари давом этмоқда

Фото: Facebook/Азиз Абдуҳакимов

Бугун Сурхондарё вилоятидаги 1та олий таълим муассасасида тест синовлари давом этмоқда, деб хабар беради бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

Тест синовлари материаллари махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда тест синовларидан 1 кун аввал 12 август куни тест синовлари ўтказиладиган 8та бинога етказилди.

Маълумот учун: Сурхондарё вилоятида тест синовлари давом этмоқда. Бошқа барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тест синовлари якунланди.

Тест синовлари 8:00да бошланди. Тест синовларида 1та олий таълим муассасасининг 3та таълим йўналишида 2 минг 1 нафар абитуриент иштирок этмоқда.

Тезкор маълумотларга кўра 68 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги (ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги) сабабли 1 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.

Барча тест синовлари ўтадиган биноларда 1-сменада тест синовлари соат 11:30да якунланади. 2-смена 15.00да бошланади.

Шу куннинг ўзида тест синовлари натижалари Давлат фелдьегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилади.

Якуний маълумотлар тест синовлари 1-сменада тугагунидан сўнг тақдим этилади.

Мавзуга оид