Жамият | 15:55 / 13.08.2018
41084
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради. Ҳалок бўлганлар бор

Фото: Ижтимоий тармоқлар

2018 йилнинг 13 август куни соат 01:15да Қозоғистон Республикаси Ички ишлар департаменти Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган маълумотга кўра, 12 август куни тахминан соат 17:30да Туркистон вилояти, Казигурт туманидан ўтувчи «Олмата-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 786-км.да «Даймлер Крайслер» русумли микроавтобус ва «ГАЗ-53» русумли юк автомобилининг тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ФВВ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 1 нафари воқеа жойида вафот этган, 10 нафари турли даражада тан жароҳати олиб, Сариагаш тумани касалхонасига ётқизилган.

Вафот этган фуқаро:
1 Мирмусаев С. 1956 й.т.

Тан жароҳати олган фуқаролар:
1.  Урманова С. 1960 й.т.
2.  Зарипова С. 1965 й.т.
3.  Юлдашев Ж. 1977 й.т.
4.  4 Юлдашева Д. 1982 й.т.
5.  Куралбаев С. 1984 й.т.
6.  Носирова Н. 1986 й.т.
7.  Жиенбаева М. 1986 й.т.
8.  Файзуллаев И. 2003 й.т.
9.  Фархатов М. 2007 й.т.
10.  Фархатов А. 2013 й.т.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Тезкор рақамлари» (+998 71) 147-10-50.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонаси +7 727 291-06-44.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид