Жаҳон | 09:34 / 13.08.2018
4068
1 дақиқада ўқилади

Мэттис АҚШ космик кучлари ташкил этилишини қўллаб-қувватлади

Фото: Saul Loeb/AFP/Getty Images

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ҳарбий-ҳаво кучларида янги йўналиш - космик кучлар ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Time хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, у бу ташаббусга ҳеч қачон қарши чиқмаган.

Бироқ, унинг қўшимча қилишича, АҚШ космик кучларини ташкил этиш бўйича ишларга шошма-шошарлик билан ёндашишга қаршидир.

Мэттиснинг таъкидлашича, бундай турдаги қўшинларни яратиш ҳақида ташаббус ўтган йилдан бери АҚШ маъмуриятида муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон GPS’га муқобил тизимни ишлаб чиқмоқчи экани хабар қилинганди. 

Таъкидланишича, ушбу тизим Америка қўшинларига GPS тўсиб қўйиладиган бўлса, талаб этилади. Ҳужжатда геожойлашувнинг янги тизимини ишлаб чиқиш муддати қандай эканига аниқлик киритилмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид