10:34 / 13.08.2018
14088

Назарбоев Путинга КХШТ бош котиби бўйича таклиф билан чиқди

Фото: Акорда

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россия давлат раҳбари Владимир Путин билан учрашувда КХШТ бош котиби билан боғлиқ вазият бўйича масалани кўтарди, деб хабар берди «РИА Новости».

«Муҳокама қилиш керак бўлган барча мавзулар орасида КХШТ бош котиби масаласи алоҳида ажралиб туради. У биз учун муаммо бўлди», - деди Назарбоев.

«КХШТ доирасидаги, ЕОИИ доирасидаги кенгроқ муносабатларга келсак, бу ерда жуда катта кун тартиби, катта дастурлар, муаммолар билан боғлиқ масалалар ҳам бор, масалан, юқорида айтиб ўтганларингиз каби», - дея таъкидлаб ўтган Владимир Путин.

Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Арманистон махсус тергов хизмати собиқ президент Роберт Кочарянга 2008 йил 1 мартда норозилик акцияларини тарқатиш бўйича жиноий иш доирасида конституцион тузумни ағдариб ташлаш бўйича айблов қўйди. Бир кундан кейин у икки ойга қамоққа олинди. Кочарян айбловлар сиёсий таъқиблар натижасида қўйилганини билдирмоқда. Ушбу иш доирасида 2008 йилда Арманистон қуролли кучларида хизмат қилган, мамлакат собиқ мудофаа вазири Микаел Арутюнян ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Юрий Хачатуровга қарши ҳам айблов эълон қилинди. Хачатуров гаров пули эвазига озод этилган, Арутюнян қидирувга берилди.

Top