Жаҳон | 07:27 / 13.08.2018
8953
1 дақиқада ўқилади

Руминияда намойишлар. 10 мингдан ортиқ киши ҳукуматга қарши митингда иштирок этди

Фото: AP

Руминия пойтахти Бухарестда ўн мингдан ортиқ киши ҳукуматга қарши намойишларда иштирок этди. Бу ҳақда Agerpres хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, норозилик акцияси тинч руҳда ўтган.

Таъкидланишича, намойишчилар Ғалаба майдонига Руминия, Европа иттифоқи ва АҚШ байроқлари билан чиқиб боришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Руминия пойтахти Бухарестда ҳукуматга қарши намойишда 440 киши жароҳатланганди.

Мухолифат митинги иштирокчилари ҳозирги ҳукуматни тарқатиб юбориш ва муддатдан аввалги сайловларни ўтказишни талаб қилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид