Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ пойтахтда «Толибон» идораси очилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Толибон» ҳаракатининг Тошкентда сиёсий идораси очилиши ҳақидаги маълумотни рад этди, дея хабар беради РИА Новости душанба куни вазирлик вакилига таянган ҳолда.
Аввалроқ, Reuters толиблар вакилига таянган ҳолда, бу ҳаракат Ўзбекистон пойтахтида сиёсий идора очгани ҳақида хабар берди.
«Бу масала муҳокама қилинмади. Ҳеч қандай идора очилаётгани йўқ», - дея аниқлик киритган агентлик суҳбатдоши идора очилиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ бериб.
Қатар ҳудудида «Толибон» ҳаракатининг ягона расмий ваколатхонаси жойлашган. Аввалроқ, Қатар ҳукумати «Толибон» билан алоқалар ўрнатганлиги ва Қўшма Штатларнинг илтимосига биноан ўз ҳудудида унинг вакилларини қабул қилганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал «Толибон» Тошкентдаги музокараларнинг кун тартибини ошкор қилганди.
Ўтган ҳафта Тошкентга ташриф буюрган Доҳадаги (Қатар) «Толибон» сиёсий ҳаракати идораси раҳбари Шир Муҳаммад Аббос Станизай расмийлар билан Афғонистонда амалга оширилган инфратузилма лойиҳаларининг хавфсизлигини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026