Жамият | 18:13 / 14.08.2018
19028
1 дақиқада ўқилади

Наманганда келин қайнонасига пичоқ урди

Иллюстратив фото

13 август куни Наманган шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, шу шаҳарда яшовчи Ш.В. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи қайнонаси М.Ю.га пичоқ билан урган.

Натижада М.Ю. касалхонага ётқизилган. Ш.В. ушланган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид