Жамият | 15:28 / 14.08.2018
7325
1 дақиқада ўқилади

Ўғирлик қилган ўқувчилар қўлга олинди

Фото: KUN.UZ

Жиззах шаҳрида шу йил 11 август куни номаълум шахслар Обод маҳалласида жойлашган “Аср” қаҳвахонаси олдида Ў.С. томонидан қаровсиз қолдирилган “Нексия” русумли автомашинаси юкхонасидан 2 млн. 400 минг сўм пули, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашина ҳужжатларини ўғирлаб кетганлар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ш.Сайдуллаев кўчасида яшовчи, Жиззах транспорт саноат касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси И.А. ва  Фарғона кўчасида яшовчи, Тошкент темир йўллари касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси, Ш.Б. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Мавзуга оид