Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида” Низомда:
а) 3-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинади:
“Лавозимларни эгаллашнинг беш йиллик муддати даврида ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича барча педагог ходимлар фаолияти ректор буйруғи билан тасдиқланадиган олий таълим муассасаси комиссияси томонидан атрофлича ўрганилиб ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ мезонлар асосида баҳоланади, тугалланган фан ўқитувчилари фаолияти талабалар томонидан 2-иловага мувофиқ мезонлар асосида аноним баҳоланади.
Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш ҳамда тугалланган фан ўқитувчилари фаолиятини аноним баҳолаш тартиблари олий таълим муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланади. Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш ва аноним баҳолаш натижалари олий таълим муассасаси кенгаши йиғилишида кўриб чиқилади”.
б) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинади:
“16. Танловга тушган барча ҳужжатлар олдиндан кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида кўриб чиқилади.
Илгари кафедрада ишламаган шахсларнинг ҳужжатларини кўриб чиқишдан олдин улар томонидан кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида педагог кадрлар ва жамоатчилик кенгашининг аъзолари иштирокида синов дарси ўтказилади. Синов дарслари мавзулари кафедра предметлари бўйича ўқув дастури талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Илгари ўзи эгаллаб келган лавозим учун танловда қатнашувчи шахслар кафедранинг мазкур кенгайтирилган мажлисида танловдан олдинги даврдаги илмий-педагогик, методик, тарбиявий ва бошқа ишлари тўғрисида ҳисобот беради.
Танлов қатнашчиларини тест синовларидан ўтказишга йўл қўйилади. Кафедра мудири лавозимига номзодларни муҳокама қилиш бўйича мажлисни факультет декани (олий таълим муассасалари умумий кафедраларида - проректор) ўтказади.
Кафедра танловда қатнашувчи ҳар бир номзод бўйича материалларни кўриб чиқиш, шунингдек синов дарслари ва ҳисоботлар натижалари бўйича очиқ ёки яширин овоз берган ҳолда, кафедранинг штатдаги ўқитувчилари (шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчилар), илмий ходимлари ҳамда жамоатчилик кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан кенгайтирилган очиқ мажлис тавсияномасини қабул қилади ва уни тегишли ҳужжатлар билан бирга олий таълим муассасаси (факультет) кенгашига тақдим этади.
Факультетнинг кафедра аъзоси ҳисобланмайдиган декани (проректор) кафедра мудири лавозимига номзодлар бўйича тавсияномалар қабул қилишда овоз беришда қатнашмайди. Эгаллаш учун танлов эълон қилинган лавозимни эгаллаб турган шахс материалларни кўриб чиқиш чоғида овоз беришда қатнашмайди”.
в) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинади:
“17. Олий таълим муассасаси (факультет) кенгаши мажлисида яширин овоз беришни ўтказишдан олдин танловда иштирок этаётган ҳар бир номзод бўйича кафедра кенгайтирилган очиқ мажлисининг тавсияномаси ўқиб эшиттирилади”.
г) 20-банднинг учинчи хатбошида “аризалар” сўзи “ариза” сўзи билан алмаштирилади.
д) 13-банднинг:
биринчи хатбошида “илмий кенгашларида” сўзлари “кенгашларида” сўзи билан, “илмий кенгашида” сўзлари “кенгашида” сўзи билан алмаштирилади;
иккинчи хатбошида “илмий кенгашларида” сўзлари “кенгашларида” сўзи билан алмаштирилади;
е) 20-банднинг:
биринчи хатбошида “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан, “илмий кенгашнинг” сўзлари “кенгашнинг” сўзи билан алмаштирилади;
иккинчи хатбошида “илмий кенгашнинг” сўзлари “кенгашнинг” сўзи билан, “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилади;
ж) 21-бандда “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилади;
з) 22-бандда “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилади;
и) 23-бандда “илмий кенгашининг” сўзлари “кенгашининг” сўзи билан алмаштирилади;
к) 25-банднинг учинчи хатбошида “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилади;
л) 27-банднинг иккинчи хатбошида “илмий кенгаши” сўзлари “кенгаши” сўзи билан алмаштирилади;
м) 29-банднинг:
биринчи хатбошида “илмий кенгашида” сўзлари “кенгашида” сўзи билан алмаштирилади;
иккинчи хатбошида “илмий кенгашида” сўзлари “кенгашида” сўзи билан, “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилади;
учинчи хатбошида “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилади;
тўртинчи хатбошида “илмий кенгаш” сўзлари “кенгаш” сўзи билан алмаштирилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
12:54 / 14.03.2026