Ўзбекистон | 18:42 / 15.08.2018
15897
3 дақиқада ўқилади

16 август куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 август куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-22, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-28, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-29, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.

Мавзуга оид