Ўзбекистон | 11:16 / 15.08.2018
10232
1 дақиқада ўқилади

Тошкент халқаро аэропортига элтувчи кўприкда транспорт ҳаракати қисман чекланади

Бугун, 15 август куни режадаги таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Бобур кўчасининг Тошкент халқаро аэропортига элтувчи кўпригида транспортлар ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари йўлнинг ҳар икки томонида навбатма-навбат олиб борилади ва транспортлар ҳаракати учун битта бўлак очиқ қолдирилади.

“Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз!” - дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг 7,5 километрида чироқлар ўрнатилгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид