Жаҳон | 12:47 / 15.08.2018
39600
1 дақиқада ўқилади

Туркия vs АҚШ. Эрдўған жавоб қадамини қўйди

Фото: ANADOLU AGENCY/GETTY IMAGES

Туркия АҚШнинг қатор товарларига импорт божи миқдорини оширди. Бу ҳақда Reuters агентлиги мамлакатнинг T.C. Resmi Gazete расмий газетасига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Мамлакат президенти Тоййиб Эрдўған тегишли фармонни имзолади, унга кўра енгил автомобилларга божлар 120 фоизга, алкоголга - 140 фоизга, тамаки маҳсулотларига - 60 фоизга, косметика маҳсулотларига - 60 фоизга оширилади. Туркия вице-президенти Фуат Оқтайнинг твиттердаги саҳифасида ёзишича, мамлакат «АҚШ маъмуриятининг бизнинг иқтисодиётга қасддан ҳужумларига жавобан» бундай қадамга борди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия лираси рекорд даражагача қулаганди. Деярли 20 фоизга қулаш атиги бир куннинг ичида юз берди - бу Туркия иқтисодиёти учун рекорд. Президент Эрдўған фуқароларни банкларга барча пулларини олиб боришга чақирди.

Оқ уйнинг иқтисодий маслаҳатчиси Кевин Хассетт Туркия бозоридаги тебранишларга Америка санкциялари ва импорт божлари оширилиши билан эмас, балки демократиядан четлашиш билан изоҳ берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид