Жамият | 11:11 / 16.08.2018
7300
1 дақиқада ўқилади

Йўл-транспорт ҳодисасига учраган 2 нафар пиёда касалхонада вафот этди

Иллюстратив фото/1tvv.ru

14 август куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи Ж.Д. бошқарувидаги “ВАЗ-2103” русумли автомашинани “Каттақўрғон-Иштихон” йўлининг 76-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар, Каттақўрғон шаҳрида яшаган С.С. ва А.О.ни уриб юборган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада пиёдалар турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этганлар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид