Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ИИББ Жиноят қидирув бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий тизимларида янги лавозим тайинловлари рўй берди. Бу ҳақда ИИВ сайтида хабар қилинди.
Хусусан, подполковник Илҳом Сайфутдинович Абдуллаев - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи;

полковник Улукберди Нарзуллаев - Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

подполковник Атамурад Бахтиярович Ахмедов - Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси;

подполковник Икром Рустамжонович Тиллаев - Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026